Депутат Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат тиббиёт муассасалари вакилларига “ўгай” муносабатда бўлаётганини айтди

Депутат Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат тиббиёт муассасалари вакилларига “ўгай” муносабатда бўлаётганини айтди
Депутат Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат тиббиёт муассасалари вакилларига “ўгай” муносабатда бўлаётганини айтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усмонова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бу мавзу бўйича қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди.

"Кўпчиликка яхши маълум, Соғлиқни сақлаш вазирининг “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мезонларини тартибга солиш ва ретро-проспектив таҳлил ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи билан хусусий тиббиёт ташкилотларининг коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан боғлиқ фаолияти бўйича қатъий чоралар кўриш, шу жумладан уларнинг лицензияларини бекор қилиш бўйича судларга даъво аризаларини киритилишининг белгиланиши ижтимоий тармоқларда ханузгача қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Воқеага қисқа ва лўнда изоҳ берадиган бўлсак, хусусий тиббиёт муассасалари уларга нисбатан адолатсизлик бўлаётганидан яъни “хусусий клиникаларда керакли асбоб-ускуналар йўқ, дори-дармон йўқ, улар нотўғри даволайди”, қабилидаги муносабатларга ҳақли эътироз билдиришмоқда.

Эътироз асосли. Негаки, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга истисно тариқасида 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилган.
Пандемия деб аталган бало барчанинг ҳаётига хавф солиб турган бир пайтда бундай ҳолатларнинг учраши кўнгилни хира қилади. Бу вазиятда инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун эканлигини инобатга олиб, у давлат тиббиёт муассасаси ёки хусусий клиника бўладими Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни бошини қовуштириб, ишни тизимли ташкил этиши лозим, деб ҳисоблайман. Вазирликнинг юқоридаги буйруғи эса бир хил вазифани бажарадиган тиббиёт тизимини икки ўзанга ажратиб юборди, десак тўғри бўлади. Наҳотки вазирликнинг тажрибали мутасаддилари “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимларини ривожлантиришни бир хилда рағбатлантирувчи шароитлар яратиш вазифаси белгиланганидан бехабар бўлишса?!

Ҳам депутат ҳам тиббиёт соҳасидан чиққан мутахассис сифатида шуни айтишим мумкинки, дунё мамлакатлари бугун зўр бериб, хусусий тиббиётни ривожлантириш орқали малакали тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратишга, бир сўз билан айтганда “Ақлли тиббиёт” концепцияси асосида соғлиқни сақлаш тизимини одамлар учун қулай, мутлақо янги босқичга олиб чиқишга эътибор қаратмоқда. Шу маънода мамлакатимиз давлат тиббиёт тизими оғир аҳволга тушиб қолганда, унинг маълум “юки”ни ўз зиммасига олган нодавлат тиббиёт муассасалари вакилларига нисбатан “ўгай” муносабат қилингани ҳеч қандай мезонга тўғри келмайди. Бундан ташқари хусусий клиникаларда тажрибали, юқори малакага эга бўлган врачлар, мутахассислар фаолият олиб бораётганлигини, ушбу масканларда энг замонавий тиббиёт технологиялари қўлланилаётганлигини унутмаслик керак.

Такрор бўлсада бир гапни айтиш ўринли. Хусусий клиникалар ҳам бошқалар қатори давлат лойиҳаларига ҳамда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш жараёнларига қатнашишга тўла ҳақли ва бу ҳар томонлама ўзини оқлашига ишончим комил", - дейди депутат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 13 август 2020 08:31
    Хусусий клиникалар хаддан ортик уз нафсларини еган. нархлари осмонда оддий халк у ерларда даволанаолмайди, Мен хусусий клиникаларни керак эмас демайман уларни нарх навосини назорат килувчи идора йуклигидан авфсусдаман. Агар нархлари оддий халк учун кулайрок булма максадга мувофик буларди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат Соғлиқни сақлаш вазирлиги нодавлат тиббиёт муассасалари вакилларига “ўгай” муносабатда бўлаётганини айтди