Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра 15 августдан кейин ҳам сақланиб қолинадиган тақиқлар ҳақида маълумот берилди. Улар қуйидагилар.
1. Ижтимоий масофа сақлаш, тиббий ниқоб тақиш.
2. Тана ҳарорати кўтарилса ёки касаллик аломати сезилса уйда қолиш.
3. Ташкилотларда йиғилиш ўтказмаслик.
4. Театр, кинотеатр, концерт, оммавий тадбирлар ўтказмаслик ва парк ҳамда истироҳат боғларида аттракционлар фаолиятига йўл қўймаслик.
5. Ресторан, кафе, ошхона фаолияти тақиқланади (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно).
6. Тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик.
7. 65 ёшдан ошганлар ўзларини яккалашлари керак.
8. Таксиларда ҳайдовчи ва йўловчи ораси шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши керак. Бунда барча тиббий ниқобда бўлиши лозим.