Отабек Умаров бирданига иккита лавозимдан кетди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Умаров триатлон федерацияси ва ММА раҳбарлигидан кетди. Ҳозирча Умаровнинг истеъфоси сабаби маълум қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, Умаров 2019 йилнинг март ойида триатлон федерациясига раҳбар бўлган эди. ММА президенти лавозимига эса ўтган йили ноябрь ойида сайланган.