Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 14 август куни Шавкат Мирзиёев туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишган.
Тақдимот жараёнида Президент ҳудудни тўлиқ туристик зона сифатида ривожлантириш ва режадаги лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига параллел равишда, янги тажриба тариқасида Бўстонлиқ туманига раҳбарлик вазифасини бажаришни юклатиш таклифини билдирган.