Ўзбекистонда “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти ташкил этилади

Ўзбекистонда “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти ташкил этилади
Аввалроқ Ўзбекистон президенти туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

Тақдимот давомида давлат раҳбарига “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курортининг лойиҳаси намойиш этилган. Ушбу лойиҳанинг концепцияси ва иқтисодий модели Франция компаниялари консорциуми томонидан FASEP фондининг 750 минг евро миқдоридаги грант маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилган. Лойиҳа 480 миллион доллар қийматга эга эканлиги айтилмоқда. Шундан 280 миллион долларини тўғридан-тўғри инвестициялар ташкил этади. Ундан кўзланган асосий мақсад ҳудуддаги ер майдонларининг қийматини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш орқали тадбиркорликни ривожлантиришдир.

Лойиҳа 3 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда Чимён ҳудудида умуммавсумий курорт ташкил этиш кўзда тутилган. Франциянинг 48 миллион евро миқдоридаги имтиёзли кредити эвазига туристик инфратузилмани ривожлантириш, жумладан, осма йўлаклар, чанғи учиш ускуналари ва аттракционлар келтириб ўрнатиш режалаштирилган. Бунинг натижасида тоғ-чанғи туризми оммалашади, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замонавий шароитлар яратилади, табдиркорлик ривожланади. Лойиҳанинг биринчи босқичини 2021 йил декабрда ишга тушириш режалаштирилган.

Лойиҳаларда кўзда тутилаётган энг муҳим вазифа бу давлат-хусусий шериклик асосида уддабурон тадбиркорларга кенг йўл беришдир. Шунингдек, сайёҳлик ҳудудида эчкичилик, туячилик, асаларичилик кенгайтирилиб, сайёҳларга қўшимча хизматлар таклиф этилади. Ҳудудда ёшлар учун алоҳида майдонлар ажратилиб, туризмни ривожлантиришда уларнинг имкониятларини ҳам тўлиқ рўёбга чиқариш муҳимлиги таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Dilmurod 15 август 2020 05:51
    Хозирги Кунда президентимиз томонидан олиб борилаетган бунедкорлик ишлари таксинга сазовор ушбу бустонлик туманидаги туристик зона ташкил этилиши жудаям яхши янгилик. Бирок бундай дам олиш масканларига бошка вилоятларда фукароларни хам келиши имкони булавермайди вилоятдаги фукароларни хам шундай дам олиш масканларига дам олишга хакли шунинг учун Хар Бир вилоятларда шундай туристик худудларни ташкил этилиши скраб колардик.. хусусан фаргона водийсида хам бундай жойларга эхтиеж катта
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17

Ўзбекистоннинг Очиқ илм-фан концепцияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган Очиқлик сиёсатининг мамлакат тараққиётида, миллат юксалишида тутган муҳим ўрни ва...
21-06-2024, 16:49
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда “Билдирсой-Чимён-Нанай” халқаро курорти ташкил этилади