Сурхондарё вилояти ҳокими коронавирусдан буткул соғайгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким Тўра Боболов Тошкентда даволаниб, буткул соғайгандан сўнг вилоятга, ўз ишига яна қайтган. Ҳоким қайтиши билан мутасаддилар билан учрашиб, олдинга қўйилган вазифалар юзасидан фикр алмашган.
Ҳокимлик ахборотида Боболов янги ғоялар билан ўз вазифасига киришгани маълум қилинган.