ИИВ вазири илк бор қамоқхоналардаги маҳкумлар сони ва меҳнатга жалб қилинган маҳкумларга қанча ойлик тўланиши ҳақида гапирди

ИИВ вазири илк бор қамоқхоналардаги маҳкумлар сони ва меҳнатга жалб қилинган маҳкумларга қанча ойлик тўланиши ҳақида гапирди
ИИВ вазири илк бор қамоқхоналардаги маҳкумлар сони ва меҳнатга жалб қилинган маҳкумларга қанча ойлик тўланиши ҳақида гапирди. Пўлат Бобожонов ЎзА’га берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 43 та жазони ижро этиш муассасаси ва 11 та тергов ҳибсхонаси мавжуд. Хусусан, жазони ижро этиш муассасаларининг 18 таси ёпиқ турдаги колония ва 25 таси манзил-колония ҳисобланади. Бугунги кунда эса жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар сони 22,9 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 67 нафар шахс тўғри келишини англатади.

Шунингдек, вазир жазони ижро этиш муассасаларига қарашли корхоналарда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилаётганини маълум қилди. 2019 йил ва шу йил бошидан бери маҳкумларни ишга жалб қилиш орқали 3 минг 559 янги иш ўрни яратилиб, 1минг 352 нафар маҳкум меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилган ва уларга тегишли сертификатлар берилган. Хусусан, 2020 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида шундай корхоналар томонидан 100,4 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилгани айтилди. У ерларда меҳнат олиб бораётган ҳар бир маҳкумга ўртача 700-800 минг сўм, айрим мутахассисликлар бўйича эса, 1,5-2 миллион сўмгача ойлик маош берилиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдулло 17 август 2020 15:36
    Эртак айтманг,кучадаги одамга 1,5 2 милион ойлик йукку каиокда борми, аския киманн,утириб куриб чиканмиз ололмай колиб кетган 3 ойлиги 189 мингойига 63 мингдан эди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ИИВ вазири илк бор қамоқхоналардаги маҳкумлар сони ва меҳнатга жалб қилинган маҳкумларга қанча ойлик тўланиши ҳақида гапирди