Навоий вилояти ҳокими коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Ҳоким Тошкентда даволаниб, вилоятга қайтди. У келиши билан ишга киришиб, мутасаддилар билан учрашиб галдаги вазифалар ижроси билан суҳбатлашди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими ҳам ушбу касалликдан соғайгани хабар қилинган эди.