Энди ҳокимлар ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хорижга ишлашга кетганларнинг оиласидан доимий хабар олади. Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилшда маълум қилинди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, бугунги йиғилишда хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокама қилинган. Унда давлатимиз раҳбари мутасаддиларга топшириқлар берган.
Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳокимликлар билан бирга хорижга ишлашга кетган юртдошларнинг оиласидан доимий хабар олиб, ота-онасининг соғлиғи, фарзандларининг ўқиши ва бошқа эҳтиёжларига кўмаклашиш вазифаси қўйилган.