Бугун ижтимоий тармолқрада Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этди деган хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, Камолов ҳозирда малакали мутахассислар назоратида пойтахт Тошкентда даволанмоқда. Тарқалган хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги билдирилди.
Шундан келиб чиқиб, ҳокимлик фуқаролардан ёлғон хабарларни тарқатмасликни сўраб қолган.