Жорий йилнинг 18 август куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демокрак партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда O’zLiDeP Сайловолди дастури ва 2020 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси, партия тузилмалари хамда партиядан сайланган депутатлик корпуси олдида турган долзарб вазифалар кун тартибидаги биринчи масала сифатида атрофлича муҳокама қилинди.
Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларга таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан ёндашилиб, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилганлиги таъкидланди.
Қилинган ишлар бирма-бир айтилиб, йўл қўйилган камчиликлар ҳам рўй-рост айтилди. Камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб уларни аниқ режа ва дастурлар асосида босқичма-босқич ҳал этиш чораларини кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Йиғилишда партиянинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш бўйича чора-тадбирлари тасдиқлаб олинди. Унга кўра аввало марказий ва ҳудудий партия ташкилотларида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва “Сен - қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида туркум партиявий тадбирлар ташкил этиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ташкил этишга келишиб олинди. Байрам муносабати билан марказда ва жойларда ташкил этиладиган тадбирларни, партия позициясидан келиб чиққан ҳолда ўтказилишини таъминлаш ва улардан кўзланган натижалар юзасидан аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини олиб бориш вазифаси белгиланди.
Ўзбекистон Республикасида карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар ҳам қизғин муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар партиянинг ҳудудий ва ҳар бир туман Кенгашлари Республика махсус комиссияси қароридан келиб чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилиш, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслик бўйича оммавий ахборот воситалари орқали чиқишларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, “Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз” шиори остида таъсирчан тарғибот-ташвиқот тадбирларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Бу борада айниқса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзоларининг вилоят, туман, шаҳар ва аҳоли пунктлари бўйича карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб боришдаги фаол иштирокини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўриш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Қизғин муҳокама ва партия олдида турган муҳим вазифларни белгилаб берган йиғилиш якунида барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.