Президент Халқ қабулхоналарига қандай мурожаатлар келиб тушяпти?

Президент Халқ қабулхоналарига қандай мурожаатлар келиб тушяпти?
Жорий йилнинг 7 ойи мобайнида Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхоналарига жами 3800 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Уларда 4 минг 100 дан ортиқ масала кўтарилган. Шу давр мобайнида 3940 та масаллар кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ариза ва шикоятларнинг 3241 таси ёки 84 фоизи қаноатлантирилган, 465 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган бўлса, 234 та мурожаат юзасидан аниқ муддат ҳамда масъуллар белгиланиб, назоратга олинган.

Аниқ мисолларга ўтсак, Бектемир тумани 1-сектор ҳудудидаги “Мажнунтол” маҳалла фуқаролар йиғинида 6 мингдан кўпроқ аҳоли яшайди. Маҳалладаги кўчаларнинг ҳолати аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган. Маҳалла аҳли Халқ қабулхонасига мурожаат қилгач, 1-сектор раҳбари билан бу муаммони ҳал қилиш тегишли дастурларга киритилди. Жорий йил июль ойи якунида маҳалланинг 7 та кўчаси – 11 минг квадрат метр жой янгидан асфальтланди. Асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Худди шунингдек, бир мурожаат туфайли “Олтинтопган”ликлар ҳам бугун олтинга баробар сув билан таъминланадиган бўлди. Айни пайтда ҳудудий дастур асосида тошлоқ ҳудудда жойлашган бу маҳаллага сув олиб келинмоқда. Режада 4,4 километрлик ичимлик суви тармоғи тортиш белгиланган, ҳозир тармоқнинг ярмидан кўпи ўтказиб бўлинди. Тез орада Олтинтопган маҳалласи аҳолисининг ҳам кўп йиллик катта муаммоси арийди.

Яшнобод тумани “Гўзал”маҳалласи Сокин 2-тор кўчасидаги хонадонларда ҳам сув таъминоти бўйича муаммо бор эди. Қувурлар эскирган, аҳоли сони ортиб боргани сайин сув босими пасайиб борар эди. “Ёз кунлари қувур бўлатуриб сув тополмаганмиз” дейди маҳалла аҳли.
Шу ерда яшовчи Умиджон Машариповнинг Яшнобод туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаатидан сўнг туман мутасаддилари масъул ташкилотлар билан бирга мазкур муаммони ҳал этишга киришди. Бугунги кунда янги қувурларни тортиш ишлари ниҳоясига етиб қолди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида ишсиз инсонларни доимий иш билан таъминлаб, камбағалликдан чиқишига ёрдам беришга ҳам доимий эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, карантин даврида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган инсонлар, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз инсонларга, боқувчисини йўқотган аёлларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар етказиб берилиши ҳам назоратга олинган.
Тошкент шахрида жойлашган 514 та махалла фуқарлар йиғинлари билан масофавий мулоқат ўрнатилди. Ўтказилган мулоқотлар натижасида худудларда сурункали касалиги бўлган ва дори-дармонга муҳтож фуқаролар рўйхатлари шакллантирилиб, бугунга кунга қадар 90 млн. сўмлик дори-дармонлар 980 дан ортиқ фуқароларга бепул етказиб берилиши ва уларни соғлиқларини назоратдан ўтказиш бўйча патронажлар ташкил этилди.

Бектемир тумани 1-сектор ҳудудидаги “Мажнунтол” МФЙ Роҳат 11-тор кўчаси 39-“ж” уйда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Сайфилла Муфтиллаев икки фарзанднинг отаси. Аёлида, ўғлида ҳам ногиронлик бор. Мазкур хонадон муаммолари ўрганилганда, дастлаб бу оилани “темир дафтар”га киритиш айтилган эди. Аммо отахон карантин талабларига асосан фаолият олиб бориши – ўз автомашинасида қурилиш молларини мижозларга етказиб беришига қонунан рухсат беришларини сўради. Шундан сўнг Сайфилла Муфтиллаевга ўзини ўзи банд қилиш бўйича гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

2-сектор ҳудудидаги “Зилола” маҳалласидамиз. 77-уй 26-хонадонда яшовчи Алла Огай ишемик касалликлар билан оғриб туман тиббиёт бирлашмасида рўйхатда турар экан. Тиббиёт ходимлари онахонни текширувдан ўтказгач, унга зарур дори воситалари етказиб берилди. Худди шу каби 2-сектор Иқбол МФЙ 12-уй 117-хонадонда яшовчи Бобир Болтаев ҳам астма касаллиги бўйича дорилар билан таъминланди. Шу куни секторлар раҳбарлари “Чашма” маҳалласидаги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришди.
Яшнобод тумани “Семурғ” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 43 та оила “темир дафтар”га киритилган. Бундан ташқари, кейинги ўрганишлар натижасида яна ҳудуддаги худди шундай 70 та эҳтиёжманд оилага бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди. Маҳалладаги дардманд фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга касаллиги бўйича дори воситалари етказилди.

Туманнинг “Гўзал” маҳалласи Сокин кўчаси 48-хонадонда Алимовлар истиқомат қилади. Уч ўғилни оилали қилган Бахтиёр ота афсуски 6 йилдан буён тўшакка михланган. Ана шундай синовли дамларда 4 рўзғор бир ҳовлида сабр билан ҳаётнинг машаққатли кунларини енгиб келяпти. Мутассаддилар бу оила ҳолидан хабар олгач, тиббиёт ходимлари отахонни тиббий кўрикдан ўтказди, белгиланган дори-дармонлар топширилди.
Бундай мисоллар кўп.

Албатта ҳал бўлаётган ҳар бир масала замирида давлатимиз раҳбари асос солган халқ билан мулоқот институти, ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайдиган яхлит тизим, Халқ қабулхоналари ва секторлар ҳамкорлиги механизми мужассам. Ҳаётнинг аччиқ тажрибаларида яратилган бу тизим эса бугун энг мураккаб синовларда ҳам ўзини тўла оқлаб, минглаб оилалар, миллионлаб инсонларнинг энг бирламчи ҳаётий муаммоларини ҳал қилишда муҳим асос бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Халқ қабулхоналарига қандай мурожаатлар келиб тушяпти?