Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев сўнгги вақтларда тизимга бўлаётган танқидлар, Президент ва Бош вазир томонидан билдирилган жиддий эътирозлар ва “хайфсан”га кимлар сабабчи эканини маълум қилди.
ЎзА’нинг хабар қилишича, 19 август куни вазирликда видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган ва унда Ботир Парпиев уларга берилган жазо адолатли бўлганини таъкидлаган.
“Ўз ишининг моҳиятини тўғри тушунмайдиган вилоят, туман ва шаҳар тизимида ишлаётган раҳбарлар ҳамда ўз вазифасига номуносиб маҳалла раислари туфайли шу аҳволга тушиб қолдик”, – дейди Парпиев.
Шунингдек, Парпиев сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларни “ишқилиб яна бир бало чиқмаган бўлсин-да маҳалла ҳақида” деган хавотир билан кузатаётганини маълум қилди. Парпиев фуқаролар томонидан билдирилаётган норозиликларда асосан маҳалла раислири ноҳақ бўлиб чиқаётганини алоҳида таъкидлади.