Ўзбекистон президенти пандемия шароитида Мустақиллик байрами қандай нишонланиши ҳақида гапирди. Давлат раҳбари ушбу мавзуда бугун бўлиб ўтган йиғилишда гапириб ўтди.
Президентнинг сўзларига кўра, байрам куни оммавий тадбирлар ва сайиллар ўтказиш чекланади.
Давлат раҳбари айни кунлар мамлакат учун синовли бўлишини таъкидлади. Мирзиёев, коронавирусдан соғайиш динамикаси ижобий тус олаётганини қайд этди. Президент шунингдек, Россия, Германия ва Хитойдан келган шифокорлар ўзбек ҳамкасбларига вирус билан курашишда ёрдам бераётганини айтди.