Ўзбекистонда “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарлари ташкил этилади. Бу ҳақда бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда мамлакатимизда аёллар ҳамда ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Бош вазир ўринбосарига ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка ўқитиш, кейинчалик уларнинг бизнесини бошлаш учун молиявий кўмак бериш вазифаси юклатилган.
Шунингдек, йиғилишда ҳудди “темир дафтар” сингари ишсиз ёшлар учун алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ҳамда боқувчисиз қолган аёллар учун алоҳида “Аёллар дафтари”ни шакллантириб, ушбу рўйхатга кирганлар билан янгича тизим ва тартибда ишлаш кераклиги таъкидланди.