Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ишига қайтди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, вазир Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниб бўлган ва у одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Аввалроқ вазир шифохонага ётқизилгани ва унинг иши Бехзод Мусаев зиммасига юклатилгани хабар қилинган эди.