Бир гуруҳ депутатлар “UzAuto Motors” масаласида Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига депутатлик сўров юборди

Бир гуруҳ депутатлар “UzAuto Motors” масаласида Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига депутатлик сўров юборди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Расул Кушербаев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмурзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темировлар томонидан имзоланган депутатлик сўрови Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилди.

Депутат Кушербаевнинг маълум қилишича, депутатлик сўровида компанияда ўтказилган текширув якунлари бўйича олинган маълумот ва ҳужжатларда қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ҳуқуқий бахо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўриш масалалари илгари сурилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания автомобил нархларини асоссиз оширгани ва нахрлар туширилиши маълум қилинган эди. Кейинчалик “UzAuto Motors” ушбу ҳолатни рад этиб, ҳолат юзасидан судга мурожаат этилишини, нархларни туширишнинг имконияти мавжуд эмаслигини таъкидлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ali 24 август 2020 00:22
    Bojxonada egri soliqlar hamda aksiz soliq yingillashtirsa Uzautomotors narxni umuman tushurmasa ham mayli.
  2. olim 23 август 2020 23:45
    Инсоф диенат виждон борми. Аслида инсон дунега бир маротаба келади. .........
  3. Юсуф 22 август 2020 23:20
    Рассаможкани очиш керак.
  4. Шус3 22 август 2020 00:11
    Депутатлар авваламбор президентдан растаможкани йўқотишни ТАЛАБ қилишлари керак. Ва бу бошқа монополистлар ( Ортиқхўжаев сингари) ва улар товарларига ҳам тааллуқли.
    Депутатларнинг ҳозирги ишлари эса, кўриниб турибдику, ҳаммаси бесамар, фойдаси йўқ. У суддан бу судга, вақт эса ўтиб бораверади, йиллар ўтаверади. Халқимизга бу судлардан бир тийин фойда йўқ. Фақат УМР ўтаяпти. Давлатимиз мавқеи эса хали хам ўша-ўша 2000-йилларнинг боши...
  5. Каракалпак 21 август 2020 22:37
    Уткирбек, етмиш йил СССР пайтида чидадик , уттиз йилдан бери мукстакил булиб чидадик Яна канча чидаш керак
  6. метаморф 21 август 2020 21:37
    Депутатлар халк сиз билан.Буш келманглар.Юлий Юсупов айтгандай четдан келтириладиган машиналарга туланадиган божни кескин тушириш керак.
  7. radik 21 август 2020 20:06
    Коррупсион тизимларни илдизи билан йук килишда депутатларимизга ОЛЛОХнинг Узи мададкор булсин!
  8. Уткирбек 21 август 2020 19:23
    Ит хурар карвон утар даврон келар курамиз яна 3 йил узоги блан чидасак ано заводлар ишга тушса (мободо ) тушмаса яна уша холат орзу орзулигича колади
  9. Timur 21 август 2020 16:33
    Boshqa davlatlarga arzon sotib xalqini chuv tushirayotganiga haliyam chidashyapdi bechora o'zbeklar, lekin shu ketish bo'lsa ya'ni xalqni e'tiroz va takliflarini mensimaslikda davom etishsa oxiri yaxshilikka olib kelmaydi, shuning uchun cho'ntaknimas birinchi xalqni o'ylanglar, yorilib o'lguncha qorningni o'ylamasdan, "Uzavto" ni jilovlaydigan xalqparvar rahbarlarimiz qani.
  10. ислам 21 август 2020 15:51
    Шу ерда хам карупсия бохосини туширмаса ёпиш керак халкни уйлайдиган одам борми мен хайронман узбек узбекга панд берса бу ёмон
  11. Каракалпак 21 август 2020 15:22
    Бу заводили епиш керак менсимай кетди хеч кимни, хаммага куйиб куйибди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бир гуруҳ депутатлар “UzAuto Motors” масаласида Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига депутатлик сўров юборди