Бектемир туманига Тошкент вилоятидан қанча ҳудуд ўтказилиши маълум қилинди. Бу бўйича маълумот президент матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
Хабар қилинишича, Шавкат Мирзиёев шу йил 21 август куни туман фаоллари билан учрашган. Мулоқот давомида туманга Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидан умумий ҳисобда 1 минг 639 гектар ер ўтказилиши маълум қилинган.
Ушбу ўзгаришдан сўнг Бектемир туманининг ҳудуди 3 минг 472 гектарга етиши таъкидланди.