Қашқадарё вилояти ҳокими Россияда чиқинди териб оиласини боққан болага уй ва пул маблағлари берди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
11 ёшли Исломбек Россия ОАВси томонидан тайёрланган видеодан сўнг интернетни “портлатди”. Бола Россияда чиқинди йиғиб оласини боққан. Ватандошлари ҳамда бефарқ бўлмаган россияликларнинг шарофати билан авиачиптага пул маблағлари топилган. Исломбек онаси ва синглиси билан Қашқадарё вилоятига қайтган.
Мирзаев боланинг ҳаёти ҳақида хабар топгач унинг оиласига 20 млн сўм ажртган. Оила шунингдек, биринчи тўловларсиз квартирага эга бўлди. Бундан ташқари, квартира керакли мебель билан жиҳозланган ҳамда болалар мактабга керак бўладиган барча нарсага эга бўлди.