Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими коронавирусга чалиниб 66 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди.