Тошкентда 55 ёшлли эркак қўлга олинди. У олтин қуймаларини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган.
ДХХ ходимлари томонидан Тошкентдаги постларнинг бирида андижонлик А.Нуриддиновнинг “Кобальт”и текширилганда автомашинадан 14 кг 238 гр. бўлган 16 дона олтин қуймалари борлиги аниқланган. Эркак ушбу қуймаларни Қибрайда қўлбола усулда, қонунга хилоф равишда тайёрлагани маълум бўлган. Нуриддинов бу олтинларни Андижон ва Наманганга олиб бориб, сотишни режалаштирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, бу олтин қуймалари эркакнинг қўлига қаердан келиб қолгани ҳам ўрганилмоқда.