Ўзбекистон президенти марҳум Карим Камолов қабрини зиёрат қилиб бўлгач, унинг хонадонига борди.
Президент марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Мирзиёев марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.
- Раҳматли Карим ака жуда яхши инсон эди, беғубор қалб эгаси, ноёб меҳнатсевар киши эди. Бухородаги ўзгаришларга кўп меҳнатлари сингганди. Режалари ҳам улкан эди. Беқиёс ҳалоллик ва садоқат билан, ўзини ўйламай, одамларнинг манфаати учун ишлади. Бир пайтлар адолатсизлик туфайли бошидан кечирган кунлари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. У кишининг фидокорона хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди, - деди Президент.
Шавкат Мирзиёев шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 август куни Бухоро вилояти ҳокими вафот этгани хабар қилинган эди.