Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятига вақтинча ҳооким тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалиб, ўчириб ташланди.
Унга кўра вилоятни вақтинча ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроев бошқариб туриши хабар қилинган. Вилоят ҳокимлиги ушбу хабарни рад этди. Ҳокимлик фуқаролардан бундай ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Карим Камолов 22 август куни 65 ёшида вафот этган эди.