Депутатлар бандлик бош бошқармаси ходими томонидан тақдим этилган маълумотларни қониқарсиз деб топишди

Депутатлар бандлик бош бошқармаси ходими томонидан тақдим этилган маълумотларни қониқарсиз деб топишди
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

ZOOM дастури орқали ўтказилган йиғилишда Наманган вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш шунингдек тадбиркорлик, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банк кредитлари ажратилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича соҳа мутасаддиларининг ҳисоботлари эшитилди.

Сир эмаски, бугунги кунда аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талаби тобора ортиб бормоқда. Сув таъминотини яхшилаш борасида Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобига 4 та объектларда ичимлик ва оқава сув иншооти ҳамда тармоқлари қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Масалан, Поп туман, Иттифоқ МФЙ ҳудудида сув иншооти қурилиши, Чодак МФЙда магистрал ичимлик сув тармоғи қурилиши ҳамда Наманган шаҳри “Юксалиш” МФЙ ҳудудидаги Исломобод шаҳарчасида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

Йиғилиш давомида кўрилган кейинги масала банклар фаолияти, имтиёзли кредитлардан фойдаланишдаги муаммо ва тўсиқлар муҳокамасига бағишланди. Хўш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, энг муҳими ёшларни тадбиркорликка жалб этиш орқали аҳолига қандай имтиёзли кредитлар ажратилмоқда?

Қайд этилганидек, жорий йилда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури асосида вилоятдаги барча тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун 23869 нафар аҳоли ва тадбиркорларга 528,7 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Йиғилишда кўрилган учинчи масала - вилоят Бандлик бош бошқармаси ходими томонидан тақдим этилган маълумотлар эса депутатлар томонидан қониқарсиз деб топилди.

Йиғилиш якунида камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, уларни аниқ режа ва босқичма-босқич ҳал этиш чоралари бўйича таклифлар билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш, “СЕН ҚУДРАТ МАНБАИ саодат маскани жонажон Ўзбекистон” шиори остида ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Юлдуз Юлдошева,
ЎзЛиДеП Наманган вилоят кенгаши
матбуот котиби

Ўхшаш янгиликлар

  1. Али 25 август 2020 13:35
    Наманган вилоят бандлик тимизидаги хаммасини ишдан хайдаш керак.Ўзбек туппа тўғри фикрлаган.нимага керак бу тизим фақат ёлғон хисрбот билан бюжет пулини еб ётибди.
  2. O`ZBEK 25 август 2020 10:29
    Хаммаси куз буямачилик, Буни бердик, Уни бердик, Ундай килдик, Бундай килдик дейилади-ю Лекин аслида хеч нарса килинмагани-ни узимиз жуда яхши биламиз. Канча ишсизлар ишли булди, каерга ишли булди. Канака корхонага ишга жойлаштирилди. Бир маротабалик ишхоналдарга-ми. ПИАР ёки РЕКЛАМА килш учун ТВгв чикдилар булди. Кейинги хаёти билан хеч ким кизикмайди. Сабаби хамма ёлгон ТВга чикиб ёлгон гапириб кочишади.
  3. кимсан 24 август 2020 17:41
    банк имтиёзли кредитлари неча фоизи банкир ва хокимият вакилларига калбаки хужжат билан берилганлигини айтилмапти
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутатлар бандлик бош бошқармаси ходими томонидан тақдим этилган маълумотларни қониқарсиз деб топишди