Тошкентнинг Бектемир ва Яшнобод туманлари ҳокимлари лавозимидан озод этилди.
Маълум бўлишича, Бектемир тумани ҳокими Шоҳрух Бахтиёров Мамажонов ва туманнинг сектор раҳбарлари – прокурор, ички ишлар бўлими бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам ишдан бўшатилган. Шунингдек, пойтахтнинг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов ҳам лавозимидан озод этилган. Иккита ҳоким ҳам 2018 йилда туман раҳбарлигига тайинланган эди.
Яқин вақтлар ичида Сергели, Яшнобод ва Бектемир туманларига ҳокимлар тайинланиши кутилмоқда.