Халқ таълими вазири мактабларда ўқув йили қандай бошланиши ҳақида маълумот берди. Аввалроқ мактаблар 7 сентябрда очилиши айтилган эди.
Шерматов вазирлик янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш бўйича таклиф киритлганини айтди. Мактаблар очилади, лекин ота-оналар фарзандларини ўқишга юбориш ёки юбормасликни ўзлари танлайди.
7 сентябрдан эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда катта бўлмаган мактаблар очилади. Мактабларга кириш жойларда ўқувчиларнинг иситмаси ўлчанади. Болалар мактабларда оммавий тарзда йиғилмаслик учун турли вақтларда келади. Бундан ташқари, хоналар мунтазам шамоллантирилади ва болаларга ижтимоий масофанинг аҳамияти тушинтирилади.
Шерматов шунингдек, мазкур мавзу бўйича ота-оналар ўртасида сўровнома давом этишини маълум қилган. Вазирнинг таъкидлашича, сўровнма ота-оналарнинг фикрини билишга ёрдам беради.