Тошкентнинг Сергели ҳамда Бектемир туманларига ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сергели туманига Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич ҳоким этиб тайинланган. Шукуров шу вақтгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У аввалроқ 2018-2020 йилларда эса Тошкент ҳокимининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Шунингдек, бугун Бектемир туманига Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович ҳоким этиб тайинланди. Иброҳимов шу вақтга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.