Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Turсomoney молиявий-иқтисодий журналининг йиллик рейтингида «Йилнинг хорижий давлат арбоби» деб топилди. Бу ҳақда Истанбулда ҳукумат, парламент, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали маросимда эълон қилинди, дея хабар беради Daryo.
Тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбарининг ташқи дунё, хусусан, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий-иқтисодий алоқалар ва ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланишига қўшган салмоқли ҳиссаси эътироф этилди.
Мазкур рейтинг икки асосий («Йилнинг хорижий давлат арбоби» ва «Туркиянинг атоқли давлат арбоби») номинация ва 6 та йўналиш бўйича белгиланади. Коллегиал комиссия ва жюри қарори Туркия ҳамда чет эл сиёсатчилари, бизнес вакиллари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Жюри таркибига журнал экспертлари, Туркия ҳукумати ва парламенти аъзолари, мамлакат минтақалари вакиллари киради.
Маълумот учун, Туркиянинг собиқ бош вазири, ҳозирда парламент спикери Биноли Йилдирим рейтингдаги иккинчи асосий номинация ғолиби бўлди.