Аввалроқ Ўзбекистон президенти Мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида бир гуруҳ шахсларни мукофотлаш тўғрисида ҳужжатни имзолагани ҳақида ёзган эдик.
Ушбу ҳужжатга кўра меҳнат фахрийси, эркин ижодкор Каримова Дилором Маликовна ва Ўзбекистон давлат филармониясининг “Лазги” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Собиров Оғабек Каримович “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни ҳамда мукофотланганлар тўғрсидаги маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.