Бухоро вилоятига вақтинча ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу кунгача Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фарҳод Бақоевич Умаров вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Бу бўйича президентнинг фармони имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими в.б. Карим Камолов 22 август куни 65 ёшида вафот этган эди.