Ўзбекистонда мактаблар қандай очилиши ва фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди (Батафсил)

Ўзбекистонда мактаблар қандай очилиши ва фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди (Батафсил)
Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик масаласи, мактаблар очилиши қандай йўлга қўйилиши ва ишлаши муҳокама қилинди.

Йиғилишда қуйидагилар маълум қилинди.

1. Шу йил 5 сентябрга қадар санитар хизмати марказлари ходимлари мактабларнинг аҳволини ўрганади ва мактаб жамоаларини ўқитади.
2. Мактаблар фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича қарорни маҳаллий депутатлар кенгаши ҳал қилади.
3. Кенгаш рухсат бергач мактаблар 14 сентябрдан ўз фаолиятини бошлайди.
4. Мактабларда ўқув жараёни бирданига иккита усулда – анъанавий ва масофавий шаклда бошланади.
5. Ҳокимлар мактабларни керакли ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминлайди.
6. Мактабларда ўқувчиларнинг ҳар бир қадами аниқ белгилаб берилади. Уларни ким кутиб олиши, синфхонага олиб бориш ва хонани қайси вақтда шамоллатиш каби барча чоралар кўрилади.
7. Ҳар бир мактабга карантин қоидаларига амал қилишни назорат қилиш учун ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилади.
8. Поликникалардан мактабларга камида бир нафар тиббиёт ходими бириктирлади. Улар ўқувчиларнинг соғлиғини назорат қилиб туради.
9. Масофавий тарзда ўқиётганларнинг ўзлаштириши доимий назорат қилиб борилади.
10. Дарслар 3 та каналда доимий эфирга узатиб турилади.
11. Ўқувчилар учун имтиёзли “Мактаб” интернет тарифи жорий этилади.
12. Ҳукумат жойларда рақамли телевидение сигнали ва интернет тезлигини таъминлаш, чекка ҳудудлардаги коммуникация тизимларини тўлиқ тестдан ўтказишни амалга оширади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Олимхон 1 сентябр 2020 10:58
    Болаларимизни мактабларга катнаш ҳақида тушунтирмоқчиман.Ижтимоий тармокдаги купгина сайт ва группаларни ўқиб, шуни тушундимки, кўпчилик ота-оналар, афсуски, SARS-CoV-2 коронавируси ва у келтириб чиқарадиган COVID-19 касаллиги ҳақида нотўғри тасаввурларга эга экан. Яъни, "болалар КОВИД бўлмайди, бўлса ҳам енгил ўтади" деган жуда хавфли ва хато фикрларни ёзишмокда. Купчилик эътиборга олмаётган, билмаётган баъзи нарсаларни эслатиб қўймокчиман. Чунки врачларимиз хозир касаллар даволаши билан банд бўлиб, аналитик информация беришга вактлигиси бўмаяпти.
    1 ХАТО ФИКР."Болаларда КОВИД касаллига бўлмайди, бўлса ҳам енгил ўтади" - бу фикр ута нотугри.Болаларда КОВИД касаллиги бўлади, бу бўйича расмий статистика хам бор. Болаларда КОВИД касаллиги "Кавасаки синдроми" деган кам учрайдиган хавфли касалликни келтириб чиқариши мумкин. Баҳорда Италияда Кавасаки бўлган болалар сони 30 баравар кўпайиб кетди. CDC USA ташкилоти бу ҳақда катта ҳисобот ва информация тайёрлаган. Ҳозир Қозоғистонда "Кавасаки синдроми" бўлган болалар ва ўсмирлар сони кўпайган. Қозоғистон биздан 1 ой олдин юради. Уларда пневмония эпидемияси июньда бошланди, бизларда июльда. "Кавасаки синдроми" кам учрайдиган касаллик бўлгани учун у хақида бизларнинг кўп врачларимиз билмаслиги, диагноз қўя олмаслиги, қанақа даволашни ва нима билан даволашни билмаслиги мумкин. Кавасакини даволашни ўрганишгунича 2-3 ой вакт ўтади. Бу жуда жиддий касаллик,ута оғир ўтади, асорат қолдириши мумкин. Ўлимдан ҳеч ким ҳимояланмаган.
    Алматыда 806 та бола пневмония бўлиб, больницага ётқизилгани ҳақида ўтган куни расмий хабар чиқди. Бу дахшат. Германияда, АҚШ, Корея да 15 киши ўқийдиган синфлардаям КОВИД тарқалиб кетаяпти. Дарров ўша мактаблани ёпиб, онлайнга ўтказиб юборишди. Бизларнинг синфларда 40 тадан ўқувчи ўтиради.
    2-ХАТО ФИКР. "Болалар кўчада ўйнашаяпти, кўчада юришаяпди, хеч нарса бўлмадику". Кўча шароити билан ёпик хонанинг катта фарқи бор. КОВИД касаллигини қанчалик оғир кечиши ВИРУС НАГРУЗКАСИ диган нарсага боғлиқ. Масалан, КОВИД бўлган одам билан 15 минут гаплашиб турсангиз, сизга юқиб КОВИДни енгил ўтказасиз. Чунки организимизга озгина миқдорда вирус киради. Лекин, агар ҳар куни КОВИД бўган одамлар билан бир неча соатлаб гаплашиб юрсангиз, ва бу хол 1 хафтадан ортиқ давом этса, организимизга жуда катта миқдорда вирус киради ва касаллик ўртача ёки оғир ўтади. Нимага врачлар кўп вафот этдилар, биласизларми? Чунки улар кун бўйи касалга қарайдилар, касалларни ўпкасидан чиқаётган вирусдан хар куни 12 соатлаб нафас олишади. Ўша учун уларда КОВИДни оғир формаси ривожланиб, реанимацияга тушдилар, ёш ёш, соғлом врачларнинг канча - қанчаси ўлиб кетишди. Шунинг учун мактабда 40 та бола ўтирадиган, ҳавоси алмашмайдиган хонада ўқувчилар жуда катта миқдорда вирус қабул қилишлари мумкин. Чунки болаларнинг бир бири билан контактлари кўп ва контактни давомийлик вақти хам кўп. Натижада ВИРУС НАГРУЗКАСИ жуда катта бўлади. Буни оқибатида касаллик енгил формада эмас,балки оғир формада ўтади. Бу нима билан тугаши мумкинлигини узингиз яхши тушунасизлар.
    3-ХАТО ФИКР. Бу СОVID 19 гриппга ўхшаган касаллик.Лекин хеч хам гриппга ўхшаган касаллик эмас, чунки КОВИД да қон томирлар, нерв тизими, бош мия, ўпка, буйраклар зарарланади. Бу аутоиммун касаллик, геморрагик васкулит. Бу касалликда "цитокиновый шторм" деган холат юз беради, соддароқ тушунтирсам, ўз иммунитетиз шу даражада кучли реакция берадики, шу иммунитетиз ўзизга қарши ишлаб, ички аъзоларизни ишдан чиқаришни бошлийди. "Доктор Д" ни қайнаталари мана шу "цитокин шторми" туфайли, "полиорган поражение", яъни ички аъзолар ишдан чиқиши натижасида вафот этиптилар. Шунинг учун КОВИД да гидроксихлорохин деган хавфли дори берилади, лекин 12 ёшгача бўлган болаларга бу дорини бериш мумкин эмас, жуда кўп ножўя,зиёнли таъсирлари бор. Шуларни хулоса килсак, болаларни ҳам, ўсмирларни ҳам бу вирусдан иложи борича ҳимоя қилишимиз керак, чунки уларни организмида "цитокин шторми" бошланса, уни бостириш учун нима дори берилиши хозирча номаълум бўлиб турибти. Босиб турмаса бўлмайди, "цитокин шторми" ёмон оқибатлага олиб келиши мумкин.
    4-ХАТО ФИКР. "1 марта КОВИД бўлиб тузалган одамда бу касаллик қайталанмийди". Май ойида Хитойлик вирусологлар, июнь ойида Германиялик вирусологлар тадқиқот ўтказишиб, КОВИД касаллигига қарши антителалар фақат 2-3 ойга етиши мумкинлигини аниқлашди. Бир неча марта КОВИД бўганлар хам бор, бу расман тасдикланган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда мактаблар қандай очилиши ва фаолияти йўлга қўйилиши маълум қилинди (Батафсил)