Бугун, 31 август куни Ўзбекистон президенти давлат Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлади.
Президент ўз нутқида ўқитувчилар, уларнинг маоши хусусида гапирди.
“Мен ниятимни айтдим. Албатта агар мана шундай тинчлик осойишталик бўлса мактаб ўқуитвчисига эквивалент бир минг долларлик ойлик беришга етишамиз. Мана ойлигини секин-секин кўтаряпмиз. Ҳозир етишмайди, лекин ҳозирча кўрпамиз сал торлик қиляпти. Шундай ҳаракат қилсак шу пулларни албатта мактаб ўқитувчисига берамиз”, – деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мактабларда математикага жуда катта эътибор бериш кераклигини айтди.
“Математикани яхши билган бола мактабни тугатса ва у кейинчалик тракторчи бўлса, шудгор ҳам унумли бўлади. Ўша жойда пахта 5 центнерга, ғалла 10 центнерга кўп бўлади”, – дея қўшимча қилди президент.