Ўзбекистон президенти кеча мамлакат мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирдан сўнг Миллий театр раҳбари, марҳум Фатхулла Маъсудовнинг ўлими ҳақида гапирди.
“Вирус ёнимизда юрибди. Мана, Миллий театримизнинг раҳбари вафот этди. Роса ҳаракат қилдик, минг афсус, асраб қололмадик. Шу воқеалардан кейин кўзимга ҳеч уйқу келмади. Ўзимизга кўп нарса боғлиқ. Эҳтиёт бўлиб, шифокорлар айтганини қилайлик”, – деди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, актер Фатхулла Маъсудов 30 август куни 57 ёшида коронавирус асоратларидан сўнг вафот этди.