“Ҳамманинг пойтахтда яшашга ҳаққи бор” – Президент

“Ҳамманинг пойтахтда яшашга ҳаққи бор” – Президент
Аввалроқ давлат раҳбари пойтахт метрополитенининг Юнусобод линиясида олиб борилган ишларни ўрганиш мақсадида ўша ерга боргани ҳақида ёзган эдик.

Метро линиясини кўздан кечириш давомида президент фаоллар билан суҳбатлашди.

“Метро лойиҳасини 2 йилдан кўп вақт давомида қилдик. Бунга хориждан жуда кўп мутахассислар жалб этилди ва энг тўғри йўлни танладик. Энди айланма метрони қилиб олсак бўлди. Ҳамма буни тушунмайди. Нафас олишни эса энди тушиняпмиз. Коронавирус касаллиги экологияга эътиборни кучайтириш шартлигини кўрсатиб берди”, – дея таъкидлади президент.

Шавкат Мирзиёев фаоллар билан учрашув давомида пойтахтда қурилаётган уйлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Уйлар кўпайяпти. Прописка деган балони йўқ қилдик. Қорақалпоғистонда яшайдими, Сурхондарёда яшайдими пойтахтда яшашга ҳамманинг ҳаққи бор. Тошкентда уй қурилиши бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак”, – дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, президент пойтахтда аҳоли зичлашиб боргани сари унинг ҳудудини кенгайтириш ишлари ҳам олиб борилаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. РобарУзнец 3 сентябр 2020 00:04
    Келинглар унда бутун Ўзбекистон ахолиси Тошкентга кўчиб борамиз,35 млн лик мегашахар бўлади,Ўзбекистон номини Тошкенистонга алмаштирамиз.Фақат...бу ситиларни нархи чақади-да,бир умр ишлаб узолмайсан,болларгаям қолади.
  2. Кимсан 2 сентябр 2020 12:37
    Акмални гапларига кушиламан.Лекин Президентимиз айганлари амалга оширига 50-60 қовун пишиғи бор.Шу одамни жони тошдек мустаҳкам булсин.Келинглар дуосини қилайлик Бир кунмас бир кун албатта амалга ошади.ПРЕЗИДЕНТ сифатида қилаётган ишлари билан ТАРИХДА қолади
  3. Акмал 1 сентябр 2020 22:47
    Президентимиз халк учун килаётган ишларидан розимиз.Оллох президентимизни мухофаза килсин.
  4. FIDOYI VATANPARVAR 1 сентябр 2020 18:10
    O'ZBEKISTONNI HAMMA JOYIDA TOSHKENTDAGIDEK SHAROIT YARATISH KERAK . AHOLINI TOSHKENTGA TO'PLAYVERMASDAN
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Ҳамманинг пойтахтда яшашга ҳаққи бор” – Президент