Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат

Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат
Ана шу шиор остида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “Урганч бахмал” МЧЖдаги бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олган партия вакиллари энг улуғ, энг азиз байрам мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан мазкур корхона ишчи-ходимларини табриклаб ўтишди.

Мазкур корхонага «Bahmal Group» бренди остида 2005 йил асос солинган. 15 киши билан Урганч Бахмал МЧЖ сифатида иш бошлаган корхонада текстил маҳсулотларидан пахта ипли гулли газламалар ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунга келиб «Bahmal Group» таркибидаги корхоналар сони 10 тага етган, шундан Хоразм вилоятида «Урганч Бахмал» МЧЖ, Хоразм ипаги» МЧЖ, «Урганч текс» МЧЖ, «Смарт инвест» МЧЖ ва «Қўшкўпир текс» МЧЖ лар ҳам самарали фаолият юритиб келмоқда.
Корхона бугунги кунда Италия, Швейцария, Германия, Белгия, Россия, Туркия давлатларида ишлаб чиқарилган энг сўнги техника ва дастгоҳлар билан жиҳозланган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати бўйича жахон талабларига тўлиқ мос келади ва тегишли сифат сертификатларига ҳамда ўз брендига эга. Якинда сифат бўйича Европанинг ОЕКО-ТЕХ текстил сертификатини ҳам қўлга киритди.

Корхона раҳбари, депутатимизнинг ташаббуси билан фаолият турлари ҳам кун сайин кенгайиб, тўқимачилик, гулли газламалар ишлаб чиқариш, ипакчилик, тикувчилик фаолиятлари билан меҳнат қилиб келаётган малакали ишчи хизматчилар сони бугунга келиб 1600 нафардан ошган.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Польша, Козоғистон, Киргизия, Эрон давлатларига экспорт қилинади. Жорий йилнинг 7 ойи давомида корхонанинг экспорт ҳажми 4,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилган. Келажакда маҳсулотларни камида 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирган.

Пандемия даврида корхона томонидан ҳам кўплаб ҳайрия ёрдамлари ажратилди. Сардобаликларга 1000 та корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан юборилди, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга бир марталик пул ҳамда эҳтиёжманд оилаларга мунтазам равишда озиқ-овқат маҳсулотлари шу кунгача етказилиб келинмоқда.

Энг қувонарлиси, корхонада ишчи хизматчиларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил қилиб, бу умумий ишчилар сонининг 65 фоизини, яни 470 нафар ишчидан 320 нафардан ортиғи ёш коллеж ва мактаб битирувчилари ташкил қилади.

Тадбир якунида корхона томонидан партия фаоллари бўлган турли номинация ғолибларининг ҳар бирига 200 минг сўм миқдорида савдо марказидан маҳсулот сотиб олишлари учун сертификат ва партиянинг ташаккурномаси, эсталик совғалари топширилди.
Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Сиёсий таълим сектор мудири

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янги Ўзбекистон: инсон камолоти ва иқтидори қадрланаётган мамлакат