Актам Хаитов Қувасой шаҳридаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди

Актам Хаитов Қувасой шаҳридаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди
Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Хаитов Фарғона вилоятида учрашувлар ташкил этмоқда.

Спикер ўринбосари вилоятдаги учрашувлари давомида Қувасой шаҳрида ҳам бўлиб, ҳудуддаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишди.

Таъкидлаш жоизки, бугун туманда вақтинча ишсиз қолган, даромад манбасини йўқотган аҳолини қўллаб-қувватлаш билан бирга, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, бизнес субъектларининг ўз фаолиятини изчил давом эттириши учун турли имтиёз ва енгилликлар берилаётир.

Қувасойлик Камолиддин Қурбонов ҳам пандемия даврида ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

Актам Хаитов Қувасой шаҳридаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди

Айни дамда у раҳбарлик қилиб келаётган “Fariz-Textil” МЧЖда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Энг муҳими, 30 нафар ишчи-ходим томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозорда харидоргир.

Учрашувлар давомида А.Хаитов мазкур корхонада ҳам бўлиб, иш жараёни билан танишди, ишчи-ходимлар билан мулоқот қилди. Иш фаолиятида қандай муаммолар бўлса, депутатлар уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

–Юртимиз ривожида тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Негаки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, янги-янги иш ўринлари яратилади, – деди А.Хаитов. – Бугун хусусий сектор вакилларига давлатимиз томонидан қатор имтиёзлар яратиб берилаётгани замирида ҳам, аввало, мамлакатимиз иқтисодиётини либераллаштириш, кичик бизнеснинг мазкур соҳадаги иштирокини кенгайтириш каби эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, тадбиркор – бу ҳақиқий фидойи инсон.

Учрашув сўнггида “Fariz-Textil” МЧЖ қошида ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, корхонанинг 10 нафар ходими партия сафига қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов Қувасой шаҳридаги “Fariz-textilе” МЧЖ фаолияти билан танишди