Реновация дастури — эскириб қолган уйлар ўрнига энг замонавий уйлар қуриш лойиҳасини ишга тушириш керак. Тошкентда ҳам канализацияси йўқ уйлар бор. Уларни бузиб, ўрнига янги уйлар қурилади. Одамлар киндик қони тўкилган жойдан кўчирилмайди. Олти ойда 9—11 қаватлик уйлар қуришни ўрганиб олдик. Эски уйлари бузилган одамларга барча шароитлари бор уйлар берилади, — дейди Президент.
Тошкентда реновация Мирзо Улуғбек туманидан бошланади.
Шунингдек, Президент аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш зарурлигини таъкидлади.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 65 фоиздан 75 фоизга оширилади. Президент Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда бу борада тегишли дастур ишлаб чиқишни вазифасини юклади.