Депутат қабули: ёшлар бандлиги, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам, дастур ижроси муҳокама марказида

Депутат қабули: ёшлар бандлиги, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам, дастур ижроси муҳокама марказида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Деҳқонобод туманида депутатлик қабулини ўтказди. Депутатлар ва сайловчилар билан бўлиб ўтган мулоқотда туманда ҳал этилиши лозим бўлган кўплаб масалалар ва таклифлар ўртага ташланди, дея хабар қилди партия матбуот хизмати.

Актам Хаитов учрашувда тоғли ва тоғолди ҳудудларда яшовчи ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратди. Жумладан, Деҳқонобод туманидаги “Оқтош”, “Чамбил” ва “Белибойли” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган қир-адирларда кооперация ташкил этиб, токзорлар барпо қилиш таклифини илгари сурган эди. Айни пайтда Оқтош ва Чамбил қишлоқларида 110 гектардан зиёд ер ёшлар ихтиёрига берилиб, “Гигант” навли экспортбоп ток ниҳоллари экилди. Эндиликда Деҳқонобод тумани ҳокимининг қарори билан токзорларни 700 гектардан ошириш ва 1000 нафарга яқин ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланди.

Спикер ўринбосари шунингдек, тумандаги халқаро йўл таъмирталаблигини, бу йўлни таъмирлаш учун республика бюджетидан 180 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланмай қолаётганини, аммо Деҳқонободдаги таъмирталаб йўлга маблағ берилмаганини, бу масалаларни ечиш чораларини кўриш зарурлигини айтиб ўтди.
Депутат қабули: ёшлар бандлиги, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам, дастур ижроси муҳокама марказида

Сайловчилар билан учрашувда туманда “Бошчорбоғ”, “Белибойли”, “Оқработ” МФЙ фуқаролари томорқалар учун имтиёзли кредитларни кўпайтириш, “Гумбулоқ” МФЙда “Темир дафтар”га кирган эҳтиёжманд фуқароларга ёрдам кўрсатиш ва шу каби мурожаатлар тингланди, уларнинг ечими юзасидан тегишли мутасаддилар билан чоралар белгиланди.

Деҳқонобод туманини ривожлантириш дастурига киритилган масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идораларга депутат сўровлари юборилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат қабули: ёшлар бандлиги, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам, дастур ижроси муҳокама марказида