O‘zLiDeP сайёр қабулида қувалик эҳтиёжманд оиланинг муаммоси ҳал этилди

O‘zLiDeP сайёр қабулида қувалик эҳтиёжманд оиланинг муаммоси ҳал этилди
O‘zLiDeP Қува туман Кенгаши томонидан туманнинг “Қува” маҳалла фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотида депутатлар иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги ва қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан кўплаб таклиф ва мурожаатлар тушди. Унда асосан ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик учун кредит олиш, ёшлар масаласи ва коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар бўлиб, аксарияти жойида ижобий ҳал этилди, қолганлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи М.Қодирова икки йил аввал турмуш ўртоғи вафот этганлиги, икки нафар вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётганлиги, битта тикув машинаси бўлса, тикувчилик билан шуғулланиб, рўзғор камини бутлашга имкон яратилиши ҳақида депутатларга юзланди.

Оиланинг турмуш шароити маҳалла фуқаролар йиғини билан ўрганилиб, партиянинг депутатлик гуруҳи томонидан, албатта, ёрдам берилиши ваъда қилинди. Шу куниёқ барча зарурий ҳужжатлар тайёрланиб, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этилди. Орадан қисқа вақт ўтиб, янги, замонавий тикув машинаси фуқаронинг хонадонига депутатлар иштирокида элтиб берилди. Мурожаати тез фурсатда ижобий ечим топганидан беҳад қувонган аёл барча ташкилотчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Жойларда давом этаётган бу каби сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Депутатларнинг аҳоли билан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилиши уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳаётдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда.

Оминахон БЕКМИРЗАЕВА,
Халқ депутатлари Қува туман Кенгашидаги
O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O‘zLiDeP сайёр қабулида қувалик эҳтиёжманд оиланинг муаммоси ҳал этилди