Андижон вилоятидаги туманларнинг бирига ҳоким тайинланди.
Маълум бўлишича, Ахмадалиев Зохиджон Зокиржонович Хўжаобод туманига ҳоким этиб тайинланган. Ахмадалиев шу кунга қадар Андижон вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Аввалроқ Асака туманига ҳам ҳоким тайинлангани ҳақида ёзган эдик.