Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ўринбослар тайинланди.
Маълум бўлишича, Очилов Хуршид Абдурашидович Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган. Очилов шу кунгача ушбу лавозимда ишлаган мансабдорнинг котибияти мудири вазифасида ишлаган.
Шунингдек, Сирдарё вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Хожиматов Абдуғаффор Тиллабоевич тайинланган. Хожиматов шу кунгача Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.