Тошкент вилоятида бош инфекционист нима сабабдан ушлангани маълум қилинди

Тошкент вилоятида бош инфекционист нима сабабдан ушлангани маълум қилинди
Аввалроқ сайтимизда Тошкент вилоятининг бош инфекционисти ушлангани ҳақида ёзган эдик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, чирчиқлик фуқаро қариндоши 1 августда Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонасидан Руҳий асаб касалликлари диспансерига ўтказилгани ва ўша ерда 2 августда вафот этгани ҳақида айтиб, прокуратурага мурожаат қилган. Фуқаро ушбу ҳолат бўйича айбдорлар жазоланишини сўраган. Кейинчалик ўрганишлардан сўнг ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, вафот этган фуқарода турли хил касалликлар бор бўлган ва у шунга қарамай Руҳий асаб касалликлари диспансерига ўтказилган. Уни диспансерга ўтказиш бўйича эса Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Г.Ю. кўрсатма берган бўлган. Шунингдек, вафот этган фуқаро коронавирусдан тўлиқ соғайди деган соҳта маълумотнома ҳам тайёрлангани аниқ бўлган. Шу билан бирга, бош инфекционист раҳбарлик қилган шифохонада 250,8 млн. сўм бюджет маблағлари растрата йўли билан талон-тарож қилинганлиги ҳам маълум бўлган.

Қўшимча қилинишича, бош инфекционист терговга чақирилган бўлсада ҳеч бир сабабларсиз келмаган. Шундан сўнг 08 сентябрь куни шифохона бош шифокори Г.Ю. мажбурий тартибда терговга олиб келиниб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган. Бош шифокор тергов ишларига ҳалақит қилаётгани, вақтида айтилган жойга келмаётгани, қилган ишлари оғир жиноят экани ва далилларни йўқ қилиб юбормаслик ҳамда қочиб кетмаслиги учун суд ажримига кўра 9 сентябрда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун тарқалган хабарларда бош инфекционист нима сабабдан ушлангани очиқланмай тургани айтилган эди. Шунингдек, у аввалроқ ОАВга интервью бергани ва унда шифохоналарда тиббий жиҳозлар етишмаслигини ва шифокорлар ваъда қилинган пулларни ололмаётганини айтгани маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сухроб 21 сентябр 2020 12:54
    Менимча, хакикатни гапирганига жазо... .
  2. кимсан 12 сентябр 2020 12:47
    пули купайиб хаволаниб кетган. бошка бир докторни улимига сабаб булган
    агар айблари исботланса мол мулки мусодора килиниб диплрмини бекор килиь камаш керак.ссв бунакалар жуда купайиб кетган колганларга урнак булиши учун очик суд килиш керак.
  3. Феруз 12 сентябр 2020 11:18
    Сохта малумотнома согайди деб,духтрга шу керакми,узи ишонадими шу гапларга булани.
  4. темир одам 11 сентябр 2020 16:03
    шантаж
  5. O`ZBEK 11 сентябр 2020 14:28
    Сурхандарё вилояти Сариосиё туманидаги юкумли Касалликлар Шифохонасида бундан баттари булиб ётибди.
  6. Одил 11 сентябр 2020 10:44
    Опа инфекционист экан, ишлатиш керак уни,огир кунларда
  7. Хамид 11 сентябр 2020 06:32
    Шундай вазиятда халкни талаганларга минг ланат.
  8. Нилуфар 10 сентябр 2020 23:08
    Инсоф берсин одамларга худодан шуни сураб коламан
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент вилоятида бош инфекционист нима сабабдан ушлангани маълум қилинди