O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида партиянинг Комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди ва галдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, ҳаётнинг ўзи бугун олдимизга кечиктириб бўлмайдиган жуда муҳим вазифаларни қўймоқда. Шундай бўлиши табиий. Негаки, мамлакатимиз айни пайтда ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда “...Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қўйилган мақсадларга албатта эриша олишимизга эса ҳеч бир шубҳа йўқ. Бу қўйилган мақсаднинг туб негизида олижаноб бир интилиш – шу юртда яшаётган инсонлар ҳаётини тубдан яхшилаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминлашдек интилишлар ётибди. Бугун «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойили мамлакатда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига сингиб улгурди. Айнан инсон манфаатлари мамлакатимизни учинчи ренессансга томон бошловчи бош ғояга айланди десак муболаға бўлмайди.

Жамият ҳаётида туб бурилиш даври бўлмиш бундай паллаларда барчани олдинга, янги уфқларга бошловчи ўзига хос етакчи қатлам - жамият локомотивлари алоҳида роль ўйнайди.

Юртимиз тараққиётида мутлақо янги сифат даражасини бошлаб бераётган бугунги масъулиятли паллада ўзининг яратувчанлик қобилиятини билан нафақат ўз оиласини, балки бутун жамиятнинг фаровонлигини таъминлашга, дастурхонини тўкин қилишга хизмат қилаётган қатлам бўлмиш тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар қатлами жамиятнинг ана шундай локомотивига айлангани сир эмас.

Бу эса айнан шу қатлам номидан Ўзбекистон сиёсий саҳнасида фаолият юритаётган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси олдида жуда катта масъулиятли вазифаларни қўйиши аниқ.

Чунки, бугун жамиятнинг етакчи кучига айланган – локомотив қатлам вакилларига жамият ва халқ олдидаги ўз тарихий миссиясини уддасидан чиқиши, мамлакатимизни тараққиётнинг мутлақо янгича, инновацион босқичига ўтишини таъминлаши учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, қишлоқларда эса фермерлик ҳаракатига кенг йўл очилишини таъминлашга ўз ҳиссасни қўшиши керак.

Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилинар экан, масалага ана шундай ёндашиш ва шу асосда аниқ ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги таъкидланди. Бунда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий қилиш, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этишни қамраб оладиган вазифалар аниқ акс этиши лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Бу борада партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижросини сифатли ва самарали амалга ошириш ҳам ниҳоятда муҳим. Хусусан, “Ҳар бир оила – тадбиркор” деган олижаноб ғояни изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиш, жамиятда фаол тадбиркорлик маданиятини шакллантириш, мактабдан бошлаб олий таълим муасассаларида ҳам тадбиркорлик дарсларини ўтиш, Тадбиркорлар академияси фаолиятини йўлга қўйиш, соҳага қизиқаётган ёшлар учун эса консалтинг марказларини ташкиллаштириш шулар жумласидандир. Ушбу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган ишларни танқидий кўриб чиқиб, бу борада янги стратегия ва ёндашувлар аосида иш юритиш мақсадга мувофиқдир. Очиғи ушбу йўналишда қилинаётган ишлар сайловчилар кутган даражада амалга оширилаяпти, деб айта олмаймиз.

Яна бир кечиктириб бўлмас муҳим масала бу – Тадбиркорлик ва Инвестиция кодексларини тезроқ ишлаб чиқишдир. Бинобарин, тадбиркор ва инвесторлар учун оддий, тушунарли ва яхлит қонунчилик асосларини яратиш партия фаолларининг бу борадаги ишларни тизимли ва сифатли ташкил этишига боғлиқ.

Муҳокамалар давомида партиянинг энг муҳим бўғинларидан бири бўлган “Ёшлар қаноти” фаолиятини такомиллаштириш, партияга ёшларни кенг жалб қилиш учун олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълумот ўрнида қайд этиш керак, 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига “Ёшлар қаноти” таркибида 390 130 нафар ёшлар бирлашган бўлиб, улар жами партия аъзоларининг 52 фоизини ташкил қилмоқда. Сифат таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, 181 978 нафари (46%)ни талабалар, 20 869 нафари (5,6%)ни маъмурий бошқарув идораларида, 26 931 нафари (7%)ни таълим соҳасида, 23 931 нафари (6,3%)ни фермерлик, 82 131 нафари (22%)ни тадбиркорлик ва 54 290 нафари (14%)ни бошқа соҳаларда фаолият юритувчи ёшлардан иборат.

Партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратишдан иборат. “Ёшлар қаноти” фаолиятини мутлақо янгича талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, партия аъзолари сафини билимли, ватанга содиқ, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг салоҳияти ҳамда интилишларини фаол қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шу асосда ишлар тизимли ташкил этилса, ёшлар билан ишлаш, улар билан доимий ҳамкорлик ўрнатилса, партия келажагига сармоя киритилади.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларини эркинлаштириш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини чуқур қарор топтириш, давлат ҳокимияти идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича бошлаган ишларимиз ортга қайтмас тус олгани алоҳида таъкидланди.

Шу маънода партиянинг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини бугунги талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, униг веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, блоглари фаолиятини янада яхшилаш ва жонлаштириш, хусусан, интернет тармоғидан фойдаланишнинг янги усулларини жорий этган ҳолда партия раҳбарияти, фракция аъзолари, ҳудудий ташкилотлари вакилларининг веб-саҳифаларида чиқишлари сонини кўпайтириш айни муддаодир. Зеро ОАВ қилинаётган ишларни аҳолига етказиш билан бирга жамоатчилик назоратининг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси зиммасида ҳам масъулиятли вазифалар турибди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегияси асосида қонун ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишларини амалиётга тўлақонли тадбиқ этиш, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар асосида аҳоли ва тадбиркорларга берилган имтиёзларнинг жойлардаги ижро этилиши ҳолатини мониторинги олиб бориш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилиш, қонун лойиҳалари юзасидан партия ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда муҳокамаларни изчил йўлга қўйиш шулар жумласидандир. Қизғин муҳокама, амалий таклиф ва тавсияларга бой тарзда ўтган йиғилиш сўнггида кун тартибидаги ташкилиш масалалар ҳам кўриб чиқилди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ботир Дустов 12 сентябр 2020 21:46
    Партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолиятини такомиллаштириш, партияга ёшларни кенг жалб қилиш учун олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари билан тизимли ишларни кучайтириш зарур
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди