O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ёшларга қандай ваъдалар берди?

O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ёшларга қандай ваъдалар берди?
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан видеоконференцалоқа шаклида онлайн мулоқот ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия ҳудудий кенгашлари вакиллари ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этган мулоқотда O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар доирасида қилинган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, асосий мақсади - янгилик яратишга чанқоқ, эл-юрт равнақи ва Ватан манфаатлари учун фидойи бўлган, замон руҳини теран илғайдиган, ишбилармон-тадбиркор ёшларни ўз атрофида жипслаштириб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишга йўналтиришдан иборат бўлган «Ёшлар қаноти» томонидан сўнгги йилларда бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.
O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ёшларга қандай ваъдалар берди?

Хусусан, ижтимоий-сиёсий соҳага қизиққан ёшларни қамраб олган “Янги авлод кадрлари”, “Парламентда менинг ўрним” ва “Келажак депутатлари” лойиҳалари бу борада муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, биргина “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг 28 та олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, O‘zLiDeP ғояларига қизиқувчи ва қўллаб-қувватловчи 2 минг 321 талаба-ёшлар маълумот базаси шакллантирилган. Энг муҳими, улардан 860 нафари партия аъзолигига қабул қилинган бўлса, 697 нафари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига киритилган.

Аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, касб малакасини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш энг асосий масала ҳисобланади. Шу маънода партия “Ёшлар қаноти” томонидан тадбиркорликка қизиққан ва ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшлар учун “Ишбилармон ёшлар”, “Ёш тадбиркорлар”, “Ёш фермер” лойиҳалари доирасида салмоқли ишлар қилинди.

Истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган “Ёш инновациячилар” стипендияси, “Стартап”, “Стартап-инновейшн” лойиҳалари доирасидаги ишлар ҳам эътирофга лойиқ.

Мулоқотда “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланди. “Ёшлар қаноти” гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш ва ёшларнинг партия фаолиятидаги иштирокини рағбатлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Партия “Ёшлар қаноти” фаолиятида уч йил ва ундан кўпроқ муддат давомида фаол иштирок этиб, ташабббускорлиги ва интилиши билан бошқа ёшларга намуна бўлаётган ёшларни олий ўқув юртларига имтиёзли киришларида партия тавсияномаси ваколатларини белгилаш, партиянинг ҳар бир туман ва шаҳарларида “Ёшлар қаноти” гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи маош олиб ишловчи ходим ажратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Қайд этилдики, партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратишдан иборат. Шу боисдан “Ёшлар қаноти” фаолиятини мутлақо янгича талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, партия аъзолари сафини билимли, ватанга содиқ, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг салоҳияти ҳамда интилишларини фаол қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

“Йўл харитаси”да партия таркибидаги фаол ёшларни партия тавсиясига кўра йилига камида икки марта Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси тизимидаги курсларда ўқитиш, партиянинг “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Агар мен депутат бўлсам” Республика танловини ўтказиш, “Ёш блогерлар клуби”ни ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.

Шунингдек, ёшлар ўртасида кенг муҳокама қилинган масалаларга бағишланган “Ёшлар минбари” ижтимоий-сиёсий мулоқот форумини ташкил этиш, ҳозирда мавжуд “O‘zLiDeP кутубхоналари” китоб фондини юз мингдан, 500 мингга етказиш ҳамда ёшларимиз орасида оммалашган бизнес китобларнинг аудио форматини тайёрлаш, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ёшлар мавзусида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларини кенг муҳокама қилиш вазифалари ҳам O‘zLiDePнинг ёшларга оид сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Тадбир сўнгида O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг ҳудудий ҳисобот-сайлов конференциялари ва Республика конференциясини ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 14 сентябр 2020 14:22
    ЭНГ МУХИМИ ВАДА БЕРДИ - КУ. БАЖАРИЛИШИ ЭСА ..........
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" ёшларга қандай ваъдалар берди?