Адлия вазири 3 йил олдин тизимдаги энг коррупциялашган бўғин нега айнан нотариуслар бўлганининг сабабини маълум қилди

Адлия вазири 3 йил олдин тизимдаги энг коррупциялашган бўғин нега айнан нотариуслар бўлганининг сабабини маълум қилди
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов тизимдаги энг коррупциялашган бўғин нотариуслар бўлганини маълум қилди. У бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапириб ўтди.

Вазир 3 йил олдин нотариусларда коррупция авж олганини айтди. Бунга у ердаги бюрократия, ходимлар ойлигининг камлиги ва шаффоф иш юритилмагани сабаб қилиб кўрсатилди. Шу билан бирга, Давлетов у ерда коррупциянинг олдини олиш учун қилинган ишлар хусусида ҳам гапириб ўтди. Вазирнинг маълум қилишича, бўғинда коррупцияни йўқотиш учун шаффоф тизим яратилган, бюрократиянинг олдини олиш учун электрон ҳужжат алмашинувига ўтилган ва ходимларнинг ойлиги 2-3 бараварга оширилган. Шунингдек, ҳар бир нотариус идорасига қоғоз, ручкасигача таъминлаб берилгани таъкидланди.

“Адлия тизимида кадрларни ишга олишда танлов тизими йўлга қўйилди. Кимни ишга олишни комиссия ҳал қилади. Саволларни беришда билет тизимига ўтилди, комиссия аъзоси олдиндан келишилган саволни бера олмайди, яъни алоҳида алгоритм ишлаб чиқилди. Нотариат тизимида шу ёндашув орқали кадрларни ишга олганимизда уларнинг фаолияти юзасидан биронта шикоят тушмади”, – дейди вазир.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мигрант чол . 14 сентябр 2020 16:34
    O'zbek Тугри айтасиз , Роддомдан бошланади бер бер , кейин богчада , ундан кейин мактаб , институт , ишга кириш , больница, ва нихоят кабристонгаям пора бериб кетасиз . Суд тихими , ИИБ , ва хакозо ва хакозо. Архивнию гапирмай .
  2. O`ZBEK 14 сентябр 2020 14:19
    Хаммаси чупчак, коррупция хамма сохада узига етарли даражада бор. Бозорда йукми, Согликни саклашда йукми, ИИБда йукми, Хатто мактабгача талимдан тортиб Олий таълимгача. Раддомдан бошлаб Кабристонгача ва у ердаги муллоларигача бор. Бу Узбек халки учун янгилик эмас. Энг ёмони ким кимди алдаяпти биламиз Лекин билмаганликка уриб кетаверамиз. Бировними, Дустимизни , Халкимизними , Узимизними, Болаларимизни, ёки ОЛЛОХними кимди алдаяпмиз охири буни тушуниб етамиз ва кариган вактимизда хаммасини англаб етамиз лекин кеч булади, Сабаби янги ёш ёлгончиларт пайдо булади. ва улар бизларни алдаб юришади. Хаммамизга сабр берсин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Адлия вазири 3 йил олдин тизимдаги энг коррупциялашган бўғин нега айнан нотариуслар бўлганининг сабабини маълум қилди