Саидахон Мирраҳимова республика наркология маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
37 ёшли Саидахон Мирраҳимова соғлиқни сақлаш вазирининг махсус фармонига кўра ушбу лавозимга тайинланди. У лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасига раҳбарлик қилган.
Маълумот ўрнида, Мирраҳимова Лондондаги Стаффордшир университетида малакасини оширган. Ҳозирча наркология марказининг аввалги раҳбари ҳақида маълумот берилмади.