Унда Наманган шаҳар ҳокими Олим Исаев, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов ва кенг жамоатчилик иштирок этди.
Мазкур ярмаркада вилоятимиздаги мавжуд ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, корхона ва ташкилотлар кўргазмалари намойиш этилди.
Кўргазмада Наманган шаҳри ҳамда вилоятимиздаги 11 та туманда фаолият кўрсатаётган 300 тага яқин корхона ва ташкилотлар 3815 тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркада 700 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, корхона ва ташкилотлардаги мавжуд иш ўринлари ва ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Ярмарка якунида шаҳарда жойлашган корхона ва ташкилотларга 137 нафар фуқаролар ишга жойланди.
ЎзЛиДеП Наманган вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати