Ўзбекистонда дезинфекция туннеллари тақиқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, махсус комиссия ЖССТ томонидан берилган тавсияга асосан шундай қарорга келган. Эндиликда турли хил муассаса ва ташкилотлар олдига ўрнатилган туннеллар олиб ташланиб, ўрнига тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади. Ушбу ишларни назоратга олиш шахсан муассаса ва ташкилот раҳбарининг зиммасига юкланади. Унга амал қилишни назорат қилиш эса СЭОМ ҳамда ҳуқуқ тартибот органларига юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу туннеллар ҳеч қандай фойда бермаслиги, аксинча улар аллергик касаллар келтириб чиқариши маълум қилинган эди. Шунингдек, бундай туннелларга Ўзбекистонда қанча сарф қилингани ҳам очиқланган эди.