Актам Хаитов Сурхондарёдаги "Комфорт мебель сервис МЧЖ" фаолияти билан танишди

Актам Хаитов Сурхондарёдаги  "Комфорт мебель сервис МЧЖ" фаолияти билан танишди
Сурхондарё вилоятидаги “Комфорт мебель сервис” МЧЖ 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, йилига 50 000 м2 мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконига эга. Айни чоғда корхонада 60-70 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Эътиборлиси, эндиликда корхона ўз фаолият қувватини кенгайтириш эвазига яна 20 кишининг бандлигини таъминламоқчи. Тадбиркорлик субъекти 5 хил йўналишда фаолият олиб боради. Хусусан, стул, юмшоқ, корпусной ва декоратив мебеллар ишлаб чиқаради.
Актам Хаитов Сурхондарёдаги  "Комфорт мебель сервис МЧЖ" фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарёда вилоятига ташрифи чоғида ушбу корхона фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матбуот хизмати хабар қилди.

Спикер ўринбосари корхонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишар экан, у ерда ишлаб чиқарилаётган ЛДСП, АКРИЛ, ШПОН, МДФ каби маҳсулотлар ва уларнинг сифатини кўздан кечирди. Суҳбат ва мулоқотлар давомида тадбиркорнинг муаммолари билан қизиқди.

–Ҳозирги оғир шароитда тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш энг муҳим вазифа, – деди А.Хаитов. – Шундай экан, ҳар бир раҳбар бу масалага алоҳида эътибор қаратган ҳолда, тадбиркорга шароит яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши керак. Энг аввало, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш лозим.

Учрашув якунида корхона ишчи-ходимларининг 10 нафари партия сафига қабул қилиниб, "Комфорт мебел сервис МЧЖ" қошида ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов Сурхондарёдаги "Комфорт мебель сервис МЧЖ" фаолияти билан танишди