Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманига прокурор тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бобониёзов Фарҳод Сайфиевич ушбу лавзоимга тайинланган.
Бобониёзов 1994 йилда Тошкент давлат университетини таммомлаб, ўша йилдан прокуратура органларидаги фаолиятини бошлаган. Тайинловга қадар у пойтахт прокуратурасида уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.